Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Юридик хизмат ходимларига берилаётган эътибор.


Юридик хизмат ходимларига берилаётган эътибор.

Бугун Навоий вилоятидаги юридик хизмат ходимлари билан биргаликда, уларнинг 2018 йил ва 2019 йилнинг ҳозирги даврига қадар фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Тадбирда юридик хизмат соҳасида йўл қўйилаёган камчиликлар ва уларни бартараф этиш, соҳадаги вазифаларни самарали ва тўлақонли амалга ошириш, ташкилот фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлашда юридик хизматларнинг роли  ва жавобгарлигини кучайтириш орқали ташкилот  ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди ва улар бўйича амалий чораларни белгилаб олинди.

Шу билан бирга, республикамизда биринчи марта Навоий вилояти юридик хизмат ходимларининг Клуби ташкил этиш юзасидан таклиф маъқулланиб, Клуб фаолиятига старт берилди.

Тадбир сўнггида адлия бошқармаси томонидан вилоят давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари орасида ўтказилган  “Йилнинг энг яхши вилоят юридик хизмати ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши туман юридик хизмати ходими” танлови ғолиблари Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.