Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ҲУҚУҚШУНОСЛАР УЧУН САЙЁР МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.


НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ҲУҚУҚШУНОСЛАР УЧУН САЙЁР МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

 ⁠

Мамлакатимизда кучли ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлашда юридик хизмат ходимлари муҳим роль ўйнайди.

Шуни инобатга олиб, Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали профессор ўқитучилари иштирокида вилоятдаги 60 дан ортиқ давлат ташкилот ва идоралари юридик хизмат ходимлари учун икки ҳафталик сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилиб, иштирокчиларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юридик хизмат соҳасида амалиётда учрайдиган масалалар, уларнинг ҳуқуқий ечими, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти замонавий интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда етказилди.

Бугун  ушбу ўқув-машғулотлари якунланиб, ўқув машғулотларга фаол иштирок этганларга сертификатлар топширилди.