Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ БИР ЁШГА ТЎЛДИ.


ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ БИР ЁШГА ТЎЛДИ.


Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 13 апрель кундаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди.
Жойларда жами 200 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди. Уларга жами 560 нафар ходим ишга қабул қилинди.
Ушбу адлия бўлимлари фуқароларга ҳуқуқларини тушунтириш билан чекланиб қолмай, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашмоқда. Аҳолининг вилоят марказига юзлаб чақирим йўл босиб овора бўлиб боришларига чек қўйилди. Боиси аввалари адлиянинг қуйи тизими вилоят адлия бошқармаларига вақт сарфлаб боришларига тўғри келарди. Энди бўлса туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилгани фуқароларнинг муаммоларини шу ернинг ўзида бартараф этишга имкон яратди.
“Республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқни қўллашда бир хил амалиётни жорий қилиш ҳамда ҳокимларнинг қарорларини қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши таъминланмоқда.
Энг асосийси фаолияти йўлга қўйилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун алоҳида бинолар ажратилиб, талаб даражасида жиҳозланди. Замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланди. Навоий вилоят адлия бошқармаси ушбу тарихий сана билан барча ҳамкасбларни муборакбод этади.