Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ҚОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДОЛЗАРБ ВАЗИФА


ҚОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДОЛЗАРБ ВАЗИФА


Коррупция сўзи лотинчадан “бузиш”, “айниш” маъноларини англатади.
Яъни маълум бир моддий ёки бошқача тарздаги манфаат эвазига қонуний тартиб-қоиданинг бузилиши демакдир. Кундалик ҳаётда ҳам ҳар жабҳада коррупция аломатларини кўришимиз мумкин. Масалан, поездга чиптасиз чиққан йўловчи ва вагон кузатувчиси, фарзандли бўлган ота-она ва шифокор(доя) ўртасидаги эътибордан четда қоладиган муносабатларда ҳам коррупция аломатлари кўзга ташланади.
Коррупциянинг келиб чиқишини бир қатор сабаблар билан боғлашимиз мумкин. Хусусан, ходимга тўланадиган иш ҳақининг камлиги, инсонларнинг ҳуқуқий маданияти саёзлиги ва қонунга ҳурмат руҳининг шаклланмаганлиги, ижтимоий муносабатларда инсон омилининг кучлилиги кабилар шулар жумласидандир. Коррупцияга қарши курашишнинг долзарблиги шундаки айнан коррупциядек иллатни йўқ қилмасдан туриб ҳуқуқ ва қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаб бўлмайди. Ҳар жабҳада Коррупциянинг пайдо бўлиши кимнингдир ҳуқуқи поймол бўлиши, мамлакат ривожланиншига салбий таъсир этиши, жамиятни издан чиқаришигача олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Коррупциянинг олдини олиш учун қонун ҳужжатларини келгусида Коррупция аломатларига сабаб бўлмайдиган тарзда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жуда муҳим саналади. Шу сабабли ҳам 2012 йил 24 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлилини ҳам амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Бугунги кунда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларнинг ойлик маошини ошириш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар Коррупциянинг олдини олиш борасидаги катта қадамдир.
Шунинг билан бирга, бизнингча, Коррупциянинг олдини олишдаги яна бир қадам сифатида, давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларда инсон омилини камайтириш, яъни замонавий техника ютуқларидан кўпроқ фойдаланиш ижобий натижа беришини айтишимиз мумкин.
Хусусан, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда ҳар бир босқичда муайян хати-ҳаракатни бажариш айнан бир шахсга боғлиқ бўлишидан кўра, инсон омилини камайтириш (давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида буни яққол сезиш мумкин) Коррупциянинг олдини олишда кўмаклашишини кўришимиз мумкин.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингнлиги(2017 йил 3 январь), пора олиш, пора бериш, пора олиш беришда воситачилик қилиш каби хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигига қарамасдан, ҳалигача ушбу иллатнинг тез-тез кўзга ташланиб туриши, ўз навбатида Коррупцияни олдини олиш учун ҳар бир шахс бирдек масълиятни ҳис қилиши, бу иллатга чек қўйиш учун бирдек курашиши лозимлигини англатади.

Қизилтепа туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
С.Искандаров