Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Бош вазир қабулхоналари – тадбиркорлар учун яна бир қулайлик


Бош вазир қабулхоналари – тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Бош вазир қабулхоналарида муаммолар имконият даражасида жойида ҳал этилади. Уларнинг Халқ қабулхоналаридан фарқи тадбиркорлик, банк, кредит ва шунга ўхшаш масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади. Туманлардаги қабулхоналарнинг ҳар бирида икки нафардан мутахассис ишлайди. Қабуллар жадвал бўйича ҳар куни ўтказилади. Мурожаатларни ҳал қилиш «туман/шаҳар – вилоят – республика» уч поғонали принципи бўйича кўриб чиқилади. Қуйи босқичларда ҳал этилмаган мурожаатлар юқори ҳудудий қабулхонага йўналтирилади, улар Вазирлар Маҳкамаси Котибиятида ҳам ҳал этилмаса, кўриб чиқиш учун бош вазирга киритилади.