Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

10.06.2019 й.

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1.

 

Қизилтепа туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

2 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС СТАЖЁРИ

2.

Нотариус стажёри 4 та штат бирлиги

800 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Адлия бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашиш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширилишида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланиш;

стажировка раҳбари билан биргаликда нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақли.

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

3.

Кармана туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 300 000 сўм

Олий юридик маълумот

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

4.

Навбаҳор туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

5.

Учқудуқ туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

6.

Зарафшон шаҳар 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

7.

Зарафшон шаҳар 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

8.

Томди туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

9.

Нурота туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

10.

Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архив архивариуси
0,5 ставка

500 000 сўм

Олий ёки ўрта-махсус маълумот

Қуйидагилар архивариуснинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат нотариал идораларининг ҳужжатларини қабул қилади,     рўйхатга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

ижроси тугаган ҳужжатларнинг ўз вақтида архивга топширилишини

назорат қилади;

зарурий ҳужжатларни қидириб топишда услубий жиҳатдан ёрдам

кўрсатади;

архив фаолияти билан боғлиқ ижро учун юборилган ҳужжатларнинг

ижросини таъминлайди ва бу ҳақда тегишли тартибда маълумотлар

тайёрлайди;

нотариал архивда иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут

сақланишини таъминлайди ҳамда белгиланган тартибда ўз нотариал

архивини юритиши шарт;

бошқарма бошлиғи ва архив мудири топшириғига кўра, йиғилиш ва

анжуманларда қатнашади;

бошқарма бошлиғи ва архив мудирининг кўрсатмасига асосан ҳамда

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 25 июнь кунига қадар ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.