Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сўранг, жавоб берамиз.


Сўранг, жавоб берамиз.

Савол: Мен Нурота туманида яшайман, бизда интернет тизими яхши ишламайди, Онлайн назорат-касса машинасини ишлатиш  имконияти чегараланган биз нима қилсак бўлади?

Жавоб: Онлайн назорат-касса машинасини ишлатиш учун рўйхатдан ўтган тадбиркор биринчи навбатда давлат солиқ органига онлайн тарзда маълумот узатиб туради. Интернет муаммоли ҳудудларда эса НКМ учун рўйхатдан ўтган тадбиркорлар 24 соат ичида тегишли солиқ идорасига тушум ҳақида ахборот етказиши керак бўлади. Берилган муддат ичида маълумот узата олмаслик ҳолатлари учраганда ҳам турли профилактик йўллар орқали тадбиркорлар билан ишлаш, иложи борича камроқ жазо чоралари қўллаш фикридамиз.

 

Савол: Мен ЯТТ сифатида Навоий шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланаман, баъзи бир сабабларга кўра озроқ муддат фаолиятимни тўтатиб турмоқчиман, қандай йўл тутсам бўлади?

Жавоб: Ушбу холат  Солиқ кодексининг 373-моддасига асосан тартибга солинади, яъни якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади. Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳар бир ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда топширади.

Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида тақдим қилинган ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.