Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Диний масалаларга оид қонунчилик билан Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда.


Диний масалаларга оид қонунчилик билан Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда.

Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик йўналишида олиб борилаётган оқилона сиёсат бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинганлиги барчамизда фахр ва ғурур уйғотади. Бу эса, ўз навбатида, юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилади.
Юртимизни турли миллат ва элат вакиллари жам бўлган катта бир оилага қиёсласак муболаға бўлмайди.
Олижаноблик, инсонпарварлик, бағрикенглик қаторида миллатлараро тотувликка интилиш азал-азалдан халқларимизнинг энг юксак фазилатларидан бўлиб келган. Мамлакатимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, турли миллат вакилларига ўз эътиқодини амалга ошириши учун барча зарур шароитлар яратиб берилган. Динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга ва улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 7.02.2017 йилдаги Фармони билан
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланганлиги ва ушбу стратегияларнинг асослари бири бўлиб, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлар алоҳида эътиборга моликдир.
Шу ўринда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар қаторида бу борада ҳам ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳа ходимлари меҳнат фаолиятини олиб боришда кенг имконият ва имтиёзларга эга бўлишди.
Президент 16.04.2018 йилда «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзоланган эди.
Ҳужжат билан кўрсатилган соҳанинг устувор йўналишлари белгиланиб, улар сирасида:
• «Жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш;
• ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш;
• динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш;
• жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш;
• жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш;
• диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
• глобаллашув шароитида жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги
ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш
ва олдини олишга қаратилган ахборот-таҳлилий фаолиятни кучайтириш;
• диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш каби вазифалар этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тузилмасида
Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон ислом академияси ва Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилмоқда.
Белгиланишича, 1.07.2018 йилдан бошлаб Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро
илмий-тадқиқот марказида ишловчи ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларга разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар, Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ходимларига - 4 баравар миқдорда қўлланилади. Пенсионерларга уларнинг ушбу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда, шунингдек барча диний-маърифий ташкилотлар ходимларига пенсиялари тўлиқ тўланади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг диний-илмий меросини кенг тарғиб қилувчи, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма сифатида шакллантирилади.
Олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди, унинг вазифалари сирасига масжидлар, зиёратгоҳ ва қадамжолар, бошқа объектларни реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш, уларнинг моддий-техник базасини таъминлаш ва ушбу соҳа ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш киради.
Ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «Имом Бухорий» давлат мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклиф қабул қилинди.
Шунингдек, 2018 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши натижасида диний ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштирилди, уларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари соддалаштирилди.
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши натижасида 20 йил муқаддам қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 263-сон қарори ўз кучини йўқотди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага бир ой муддатда қўмита томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш юкланди.
Қонун ва таъсис ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солиши чиқариб ташланди
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун туланадиган давлат божи — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари 20 баравари миқдорида давлат божи билан
бошқа диний ташкилотлар‎ учун энг кам ойлик иш ҳақининг‎
50 баравари эса 10 баравари ‎миқдорида давлат божи билан
гувоҳнома дубликат (нусхаси) берилиши учун рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдори 1 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши билан алмаштирилди
Ташкилот устав (низом)и қабул қилингандан кейин тегишли ҳужжатлар 1ойда топшириш уч ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилиши билан алмаштирилди
Диний ташкилотлар томонидан хар чоракда бериладиган хисоботлар бир йилда бир марта рўйхатга олувчи органга ҳисоботлар топшириш билан алмаштирилди.
Диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификацияланганлиги бўйича ҳужжат нусхаси тақдим қилинади
Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда ўз аҳамиятини йўқотган ва бир-бирини такрорловчи ҳужжатлар тақдим қилиниши яни
Диний ташкилот номланишининг ҳокимликда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси
Пул маблағларининг ташкил топиш манбалари - декларацияни талаб қилиш чиқариб ташланмоқда.
Диний ташкилот устави давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг бир хафта муддатда ўзи жойлашган худуддаги ДСИ дан рўйхатдан ўтиши керак эди.
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда “Ягона дарча” тамойили жорий этилиши натижасида бу ишларни рўйхатдан ўтказувчи орган амалга оширади.
Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда таъсис ҳужжатларининг дубликатларини олиш тартиби мавжуд эмас эди мазкур қарор
Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда таъсис ҳужжатларининг дубликатларини бериш тартибини белгилаб берилди.
Диний ташкилотни тугатишда тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхати мавжуд эмас эди
Диний ташкилотни тугатишда тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати белгилаб берилди
Қарорнинг асосий мақсад ва вазифалари эса,
Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор
ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда.
Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик,
меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш лозим бўлиши белгиланган.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлар бўйича қўмитанинг Адлия вазирлигидан 27.09.2018 йил куни 3071-рақам билан рўйхатдан ўтган “Диний ташкилотлдарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган низом ва Адлия вазирининг 2018 йил 3 декабрида 3095-сонли рақам билан рўйхатдан ўтган “Диний ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғлари билан дин соҳасида фаолият юритиш соддалаштирилгани яққол далолат бермоқда.
Фикримизни мухтасар қилиб айтганда, ҳозирги кунда Республикамизда Диний соҳада инсонпарварлик, ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланавди. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқлари кафолатанилганлиги кўришимиз мумкин.


Навоий вилояти Учқудуқ туман
адлия бўлими бошлиғи
У.Тўраев