Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сўранг жавоб берамиз!


Сўранг жавоб берамиз!


1. Савол: Ҳар бир оила-тадбиркор дастури бўйича қанча миқдоргача бўлганда кредит қайтарилишининг таъминоти сўралмайди?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорга.
2.Савол:“Ҳар бир оила-тадбиркор дастури бўйича” кредит олиш учун банкка қандай хужжатлар тақдим қилиш керак?
ариза;
паспорт нусхаси;
жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари (бундан буён матнда секторлар раҳбарлари деб юритилади) ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.
3.Савол:Ходимнинг розилик ариза олинмасдан меҳнат шартлари қандай ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 89-моддасида иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.
4. Савол: Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қанча миқдордан кам бўлмаслиги керак?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 99-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан (яъни 152 минг 047 сўм) кам бўлмаслиги керак.
5.Савол: Алимент миқдори камайтирилиши мумкинми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 105-моддасига мувофиқ алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Хатирчи тумани адлия бўлими
Тел:544-10-08 (xatirchi-t@adliya.uz)