Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!


ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 апрелдаги “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги 134-ум-сон буйруғига асосан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанловни ўтказилмоқда.

Мазкур мегатанлов “Энг яхши журналистик материал учун”, “Энг яхши блогпост учун”, “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун”, “Энг яхши видеоролик сценарийси учун”, “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун” номинациялари бўйича ташкил этилган.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз ижодий материалларини номинация номини кўрсатган ҳолда танлов Ишчи органи (Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй манзилига ёки x.klichev@adliya.uz электрон почта манзилига)га паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топшириши мумкинлиги маълум қилинади.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими