Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Одам савдоси нима?


Одам савдоси нима?

Барчамизга маълум хозирги кунда одам савдоси нафақат республикамсизда балки бутун дунёда глобал муаммога айланиб бормоқда. Бунинг натижасида қанча-қанча инсонларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Республикамизда 2008 йил 17 апрель куни “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Мазкур қонунни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 135 – моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Кодекснинг 135 - моддасида “Одам савдоси” билан шуғулланиш жиноят эканлиги, уни содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
ОДАМ САВДОСИ деганда— куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади;
ОДАМ САВДОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ШАХС ДЕГАНДА — мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс тушунилади.