Боғланиш

Телефон
(0 436) 223-01-38

Электрон манзил
navoi@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

05

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР СУБЪЕКТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНГИЗГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ҚУЙИДАГИ ЯНГИЛИКЛАРДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?


ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР СУБЪЕКТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНГИЗГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ҚУЙИДАГИ ЯНГИЛИКЛАРДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

Жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб Сиз умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда туну кун фаолият кўрсатишингиз мумкин. Бу бўйича “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (624-сон, 24.07.2019 й.)

Бунда Сиз қуйидаги талабларга риоя этишингиз лозим бўлади: кўрсатилган объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имкони бўлган видеокузатув тизимини ўрнатиш, биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва бошқа тегишли ҳудудни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш, бинода шовқин меъёрларига қўйилган талабларга амал қилиш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоблардан фойдаланмаслик, ёнғин ўчириш воситалари ва тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш, ҳамма учун кўринарли жойларга эвакуация чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар ўрнатиш.

Шунингдек, Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига кўра, энди тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилади. Агар тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўласа, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этилиши каби енгилликлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июнь куни ПФ-5755-сонли “Солиқ ва божхона имтиёзларини берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан,
2019 йил 1 августдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб, ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишлари мумкинлиги белгиланди ҳамда уларга сотиб олинган товар ва хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш имконияти яратилди. Чунки, йирик фермер хўжаликлари йирик бизнес билан кооперация бўлишида узилиш бўлиб қолди. Фермер хўжаликлари қўшилган қиймат солиғига ўтмаган ва занжирда эмаслиги сабабли йирик ритейлга кириб бора олишмасди, сабаби йирик бизнес корхоналари ҚҚСга ўтганлиги эди. Эндиликда фармонга кўра, мазкур занжирни узилишига сабаб бўлувчи имтиёзлар бекор қилинади

Мазкур Фармоннинг асосий мақсади мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ, 1 октябрдан бошлаб бир қанча, маҳаллий ва импорт қилинадиган маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳам ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади. Хусусан, асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород, соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хомашё ва шакар хомашёси, қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар ҳамда юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Эндиликда ушбу фармон билан ягона ҚҚС занжирини яратилади яъни импортёр ўз маҳсулотини олиб кириш жараёнидан бошлаб ҚҚС занжири иштирокчисига айлантирилади.

Шунингдек, Фармон билан жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, юридик шахслар тижорат банкларида депозитга жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган даромади бўйича фойда солиғи тўлаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳам қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартиби жорий этилди.

         Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, солиқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлган бу ўзгаришлар иқтисодиёт соҳасининг айрим секторларидаги солиққа тортиш борасида имтиёз ва преференциялар берилиши натижасида мавжуд бўлган номутаносибликларни бартараф этиш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга хизмат қилади.

 

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

Ш.Заниев