Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Номзодлар билан ўтказиладиган суҳбат жараёнларида фойдаланиладиган тахминий саволлар РЎЙХАТИ


Номзодлар билан ўтказиладиган суҳбат жараёнларида фойдаланиладиган тахминий саволлар
РЎЙХАТИ
1.     Конституциянинг асосий принцияларини санаб беринг?
2.     Юридик шахс тушунчаси?
3.     Норматив-ҳуқуқий ҳужжат деганда нимани тушунасиз?
4.     Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг турларини санаб беринг?
5.     Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қачондан бошлаб расман кучга кирган ҳисобланади?
6.     Интелектуал мулк деганда нимани тушунасиз?
7.     Шарнома тушунчаси?
8.     Битим тушунчаси?
9.     Интизомий жазо турларини айтиб беринг?
10.                       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
14 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарорининг мазмун-моҳияти, Адлия вазирлигининг асосий йўналишлари ҳамда функцияларини айтиб беринг?
11.                       Мурожаатларнинг шакллари ҳамда турларини айтиб беринг?
12.                       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган
2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари нималардан иборат?
13.                       Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қандай ваколатлари мавжуд?
14.                       Кимлар нотариус бўлиши мумкин эмас? Нотариат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қандай чеклашлар мавжуд?
15.                       Конституция неччи бўлим, боб, моддадан иборат?
16.                       Қонун чиқарувчи орган қайси?
17.                       Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчларини тушунтириб беринг.
18.                       Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини сайлаш ва тайинлаш тартибини тушунтиринг.
19.                       Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги деганда нимани тушунасиз?
20.                       2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.
21.                       Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари
ва Виртуал қабулхонасининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари.
22.                       Дунё миқёсида кузатилаётган глобаллашув инсон ва жамият ҳаётига қандай салбий таъсирлар кўрсатади?
23.                       Ўзбекистон ташқи сиёсатни амалга оширишда қандай принципларга амал қилади?
24.                       Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини ташкил этиш мақсадларини ёритиб беринг.
25.                       Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги бош устувор йўналиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
26.                       Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин?
27.                       Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?
28.                       Фуқаролик жамиятида жамоатчилик назоратининг ўрни нималарда кўринади?
29.                       Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.
30.                       Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин?
31.                       Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар содир бўлди. Мазкур ислоҳотлар учун қандай тамойиллар асос қилиб олинди?
32.                       Қайси ҳолатларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилади?
33.                       Фуқаронинг касаллиги, ногиронлиги сабабли нотариал идорага кела олмайдиган ҳолатда ёки кар-соқовлик нуқсони бор фуқаролар иштирокида нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби.
34.                       Ижро этувчи орган қайси?
35.                       Ҳукумат раҳбари ким?
36.                       Сиёсий ҳуқуқларингизни санаб беринг?
37.                       Конституциявий бурчларингизни санаб беринг?
38.                       Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларингизни санаб беринг?
39.                       Инсонда муомала лаёқати қачон вужудга келади?
40.                       Инсонда ҳуқуқ лаёқати қачон вужудга келади?
41.                       Олий Мажлис неччи палатадан иборат ва улар қайсилар?
42.                       Қонунчилик палатаси қонун билан сайланадиган нечта депутатдан иборат?
43.                       Кимлар Қонунчилик палатаси депутати бўла олиши мумкин?
44.                       Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент қайси лавозимни эгаллайди?
45.                       Ишга киришда кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди?
46.                       Ишга киришда дастлаб синов муддатини айтинг?
47.                       Қонунчилик ташаббус ҳуқуқига кимлар эга?
48.                       Эмансипация тушунчасини айтиб беринг?
49.                       Унитар корхона тушунчасини айтиб беринг?
50.                       Акциядорлик жамияти тушунчасини айтиб беринг?
51.                       Хукумат рахбари ким, Олий мажлис раиси ким?
52.                       Қонун ости ҳужжатларини санаб беринг?
53.                       Адлия вазирлиги қонунчилик ташаббусига эгами?
54.                       Мактабгача таълим муассасасига болани жойлаштиришда кимлар имтиёзга эга ҳисобланади?
55.                       Адлия вазирлигининг асосий вазифалари нималардан иборат?
56.                       Оилавий корхона деганда нимани тушунасиз?
57.                       Мулк турларини санаб беринг?
58.                       Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибини айтиб беринг?
59.                       Хорижий корхона қандай тартибда рўйхатдан ўтказилади?
60.                       Давлат раҳбари охирги марта қайси давлатга расмий ташриф билан борди?
61.                       Конституцияга киритилган охирги ўзгартириш ҳақида нималар биласиз?
62.                       Давлат рамзларини санаб беринг?
63.                       “Электрон ҳукумат” нима?
64.                       Операцион тизим – бу?
65.                       Архивловчи-дастур бу?
66.                       Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги нима?
67.                       Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиб кимлар сайланиши мумкин?
68.                       Excel дастури нима учун мўлжалланган?
69.                       Бир байт неча битга тенг?
70.                       Бир килобайт неча байтга тенг?
71.                       Тармоқ платаси (адаптери) нима учун ишлатилади?
72.                       Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қачон қабул қилинган?
73.                       Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қачон қабул қилинган?
74.                       Демократия тушунчаси?
75.                       Федератив давлат деганда қанақа давлат тушунилади?
76.                       Давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи бу?
77.                       Электрон рақамли имзо деганда нимани тушунасиз?
78.                       Фуқарлик ҳуқуқлари қандай йўллар билан ҳимоя қилинади?
79.                       Жисмоний шахслар деганда кимларни тушунасиз?
80.                       Тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари кимлар ҳисобланади?
81.                       Кимлар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўла олмайди?
82.                       Тадбиркорлик фаолияти деганда нимани тушунасиз?
83.                       Юридик шахснинг турларини айтинг?
84.                       Ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланадими?
85.                       Ўзбекистон Республикасида ўзбек тилига қачон давлат тили мақоми берилган?
86.                       Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигини биринчи бўлиб қайси давлат тан олган?
87.                       “ЮНЕСКО” қанақа ташкилот, Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзоми?
88.                       “ШАНХАЙ” қанақа халқаро ташкилот, ушбу ташкилотга қачон ташкил топган, нечта давлат аъзо, Ўзбекистон ҳам аъзоми?
89.                       Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрами қандай шиор остида ўтказилмоқда?
90.                       “Конституция” сўзининг маъноси нима, жаҳонда биринчи бор конституция қайси давлатга қабул қилинган?
91.                       Ўзбекистон Республикаси бошқарув шаклига кўра қандай давлат?
92.                       Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қандай ҳолатда тарқатиб юборилиши мумкин эмас?
93.                       Кимлар қонунчилик ташаббусига эга?
94.                       Шовинизм деганда нима тушунилади?