Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН


Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

1.       

Директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 200 000 сўм

Олий маълумот

2.       

Ходимлар бўлими нозири

1 300 000 сўм

3.       

Амалиёт ва иш берувчилар билан ҳамкорлик бўлими мутахассиси

1 000 000 сўм

4.       

Ўқув бўлими услубчиси

1 000 000 сўм

5.       

Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

1 200 000 сўм

6.       

Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

1 000 000 сўм

7.       

1-курс декани

1 200 000 сўм

8.       

Бош ҳисобчи

1 400 000 сўм

9.       

Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими бошлиғи

1 200 000 сўм

10.  

Ҳисобчи

1 100 000 сўм

Олий ёки ўрта-махсус маълумот

11.  

Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими услубчиси

1 000 000 сўм

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 20 октябрь кунига қадар ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.