Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

ЗАРАФШОНДА АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ЁРДАМ БЕРДИ


ЗАРАФШОНДА АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ЁРДАМ БЕРДИ

Республика Адлия вазирлиги томонидан, 2019 йил октябрь ойи “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида Зарафшон шаҳар адлия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

         Хусусан, бўлим бош маслаҳатчиси О.Насиров томонидан, “Bahora qurilish kelajagi” хусусий корхонаси манфаатида жавобгарлар Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими ва Мактабгача таълим бўлимларидан жами 123 млн. 215 минг сўм етказилган зарарни ундириш бўйича Зарафшон туманлараро иқтисодий судига 8 та даъво аризалари киритилди. 

         Мазкур 8 та даъво аризалари 2019 йил 09-10 октябрь кунлари Зарафшон туманлараро иқтисодий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, натижасига кўра, жавобгарлар Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими ва Мактабгача таълим бўлимларидан “Bahora qurilish kelajagi” хусусий корхонасига фойдасига жами 123 млн. 215 минг сўм етказилган зарарни ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилиниши таъминланди.

         Бўлим ходимлари бу йўналишда ўз фаолиятларини давом эттирмоқда.

 

Бўлим бош маслаҳатчиси

О.Насиров