Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Октябрь ойининг энг яхши ходими аниқланди.


Навоий вилоят адлия бошқармасида ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб келаётган ташаббускор ходимларнининг самарали меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” бурчаги ташкил этилиб, танлов асосида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият юритиб келаётган ходимлар орасидан ҳар ойда “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқланиб, муносиб тақдирлаб бориш тартиби йўлга қўйилган.

2019 йилнинг октябрь ойи якуни бўйича Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш бўйича Комиссия томонидан қонун хужжатларини, шунингдек бошқарма ёки тегишли таркибий бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари, ижобий амалиётни жорий этиш бўйича берган ғоялари, меҳнат ва ижро интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши, жамоат ишлари ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки, шу жумладан матбуот ва телевидениядаги чиқишлари юзасидан ходимларнинг бир ойлик фаолияти ўрганилди ва баҳоланди. Комиссия қарорига асосан 2019 йилнинг октябрь ойи бўйича Хатирчи туман адлия бўлими бошлиғи Абдурахмонов Шерзод Нематович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси жамоаси Абдурахмонов Шерзод Нематовичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун миннаддорчилик билдиради.