Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Коррупция-давлат имиджи кушандаси


Коррупция-давлат имиджи кушандаси

Сизни билмадим-у, қулоғимиз эшитавериб қотиб қолган “Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам куймасин”, “Йўлини топибдими, омадини берсин”, “Бизда ҳам қолиб кетмайди”, “Таниш-билиш”, “Қаловини топиб қор ёғдириш”, “Хамир учидан патир”, “Ака-укачилик”, “Муомаласини қилиш”, “Хизмат бўлса шаймиз, ака”, “Сиздан угина, биздан бугина”  каби иборалардан коррупция ҳиди келаётганга ўхшайверади.

Бир қарашда корорупцияга қарши курашган илк давлат сифатида қадимги Шумер давлатини эътироф этишади, аммо кенгроқ таҳлил қиладиган бўлсак одамзот борки, ўзаро муносабатларга киришган, манфаатлар тўқнашган вақт борки коррупциянинг шакли ўша аммо ибораси бошқа кўринишлари давом этаверган.

Бугунги кунга келиб коррупция ҳолати давлатларнинг нафақат иқтисодий салоҳиятига балки ташқи имиджига ҳам салбий таъсир кўрсата бошлади. Хорижий инвесторлар ҳатто сайёҳлар ҳам саёҳат қилмоқчи бўлган давлатининг Transparency International Халқаро коррупцияга қарши ташкилоти (Corruption Perception Index) рўйхатидаги ҳолатига эътибор берадиган бўлишди. Афсуски, мазкур рўйхатда Ўзбекистон 180 та давлат орасида 158 ўринда қайд этилгани барчамизни шу юрт келажагига дахлдор фуқаро сифатида хавотирга солади.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил Олий Мажлисдаги Мурожаатида ҳам давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Мамлакатимизда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чоралар кўрилаётганига қарамай, ушбу иллатни таг-томири билан қўпориб ташлашга, бундай салбий ҳолатларга тўлиқ барҳам берилмаётганлиги бўйича мулоҳазалари замирида ҳам аччиқ ҳақиқат ётибди.

Шу мақсадда, давлат раҳбари ташаббуси билан “Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун билан коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, ушбу борада фаолият олиб борувчи давлат ташкилотлари кўрсатиб берилди, бир сўз билан айтганда коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тўла ва ҳар томонлама тартибга солинди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида таълим соҳасини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш долзарб вазифа этиб белгиланди. Мақсад миллий манфаатни ўз манфаатидан юқори қўядиган кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

 

 

Пора олган оғирми ё пора берган

Миллий қонунчилигимида пора олиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-модда, пора бериш эса 211-моддаси билан жавобгарликка тортишга асос бўлади. Аслида, коррупция нафақат дунёвий қонунларда балки диний манбаларда ҳам қоралангани маълум. Хўш, қайси бири оғир жиноят? Аслида икки томон ҳам жиноятчи. Аммо, пора олган мансабдорга қийин. Чунки у ҳам жиноятчи, ҳам пора олган одам олдида муттаҳам. Шунинг учун азал-азалдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур етказади. Диний манбаларда хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. Жумладан, Инжилда “Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, Қуръони Каримда  “Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дея даъват этилган.

Шарқ давлатчилиги назарияси асосчиси Форобий мансабдорларга қарата: "Мамлакатда, тузум қанча қатъийлашгани ва иқтисодий муаммолар кўпайгани сари, халқ айёрлашиб бораверади" – дея огоҳлантирган.

 

“Open justice” (Очиқ адлия)

Халқаро тажрибаларга назар ташлайдиган бўлсак, 1999 йили Сеул шаҳар ҳокими Гох Куннинг буйруғи билан ишлаб чиқилган "ОPEN" номли коррупцияга қарши кураш дастури фуқароларга давлат амалдорлари ишини чинакам назорат қилишга имкон берди.

Қувонарли томони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан  ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар тизимида илк маротаба “Open justice” (Очиқ адлия) дастурининг жорий этилгани, унга мувофиқ мурожаатчилар адлия ходими бўладиган суҳбатларни телефон, аудия, видеода ёзиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, “Open space” дастурига кўра адлия ходимлари фолиятидаги шаффофликни таъминлаш, фуқаролар билан ўзаро муносабатдаги масъулият ва ҳалолликни таъминлаш,  ишчанликни ошириш мақсадида адлия биносидаги хоналар шиша деворлар ёрдамида жиҳозланишидек тажриба йўлга қўйилди.

Жамиятда коррупцияга қарши аҳоли айниқса ёшларда тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мадааниятини ошириш мақсадида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” иншолар танлови ҳамда адлия тизимида “Коррупцияга қарши кураш” тарғибот ойлиги эълон қилинди.

 

 

Муаммо қаерда?

      Жамиятда коррупция иллатининг ривожланишига бир қанча омиллар мавжуд.   

      Хаклқаро экспертлар томонидан жамиятда коррупция оммлашишига аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки, иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши, давлат секторида хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий сектор даромадлардан камлиги, инфляциянинг юқори даражаси, мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги ҳамда мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, қонунчиликда икки хил маънони англатувчи қонунлар. Бу ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни ўзи хоҳлаганича қўллаш имконини беради. Айрим мутахассислар жиноят, маъмурий қонунчиликдаги “вилка” санкцияларни ҳам коррупцияга қулай шароит яратади. Айтайлик, бирор-бир жиноят учун 10 йилдан 15 йилгача бўлган озодликдан маҳрум этиш санкциясининг аниқ миқдори йўқлиги сабаб судья пора миқдорига қараб хоҳласа 11 йил хоҳласа 14 йилга ҳукм чиқаради.

Иккинчидан, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги  сабаблидир. Айтайлик, она бошланғич синфни тугатган боласини 5-синфдан ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб интернатларига жойлаштириши учун маълумотнома олиши керак. Бу маълумотномани олиш бепуллиги бўйича Давлат хизматлари ягона реестирида кўрсатилган. Аммо она бу ҳақда ҳуқуқий билимга эга эмас. Ҳуқуқий билимсизлиги учун пул тўлаб маълумотнома олади.

Коррупцияга қарши ечим

Бугун Хитойда коррупцияга қарши курашиши мақсадида кескин чоралар кўрилаётгани барчамизга маълум. Мамлакатда айнан корррупция жинояти бўйича 1000дан ортиқ мансабдорларнинг ўлим жазосига ҳукм этилаётгани, энг таъсирлиси эртаси куни вафот этган корруционернинг оиласи давлатга 8 юан тахминан 5250 сўм миқдорда товон пули тўлашидадир.

Хўш, Хитой ҳукумати бу билан нимага эришмоқчи. Жамоатчилик айниқса ОАВ орқали 1,5 миллиард аҳолига нимани тушунтирмоқчи? Гап шундаки, улар йўл билан коррупционернинг оиласига қарата: “Сизлар нега йиғлайсизлар. Отамдан айрилдим деб, аслида давлат битта коппурционерни отаман деб 2 та патрон ишлатиб 8 юандан айрилди. Бу ўқлар халқники, халқни мулкини қайтаринг дея, коррупционерни нархини 8 юанга ҳам арзимайди демоқчи” аслида.

Бу ҳам тарғиботнинг бир усули. Коррупцияга қарши курашда ғалабага эришмоқчи бўлсак албатта, Сингапур тажрибасидан ўрнак олсак арзийди.

Бир пайтлар қишлоқ-порт бўлган Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Аммо, бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги туртки (уларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига) бўлди. Бундан ташқари, ушуб жиноят учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди.  Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилди.

Бугун коррупцияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики фақатгина жиноий қонунчиликни оғирлаштириш йўли билан бу салбий иллатга қарши курашиб бўлмайди Бу иллатни енгиш учун биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари ўртасида жамоатчилик назоратини кучайтириш керак.

 

Навоий вилоят адлия бошқармаси

бошлиғи биринчи ўринбосари

М.Турдимов