Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

#Cўрангжавобберамиз


#Cўрангжавобберамиз

Агар мен сотиб олган товарда нуқсон бўлса-ю, сотувчи товарни алмаштириб беришдан бўйин товласа нима қилиш керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 14-моддасига асосан сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчи томонидан товардаги нуқсонлар бўйича эътироз билдирилиб, алмаштириш тўғрисидаги талаб қўйилган пайтдан эътиборан 7 кунлик муддатда нуқсонли товарни айни шундай маркали товарга алмаштириб берилиши лозим. Товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб берилиши шарт. Айни шундай маркали товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак.

Нодавлат таълим муассасини ташкил этиш учун лицензия керакми, агар керак бўлса, бу турдаги фаолиятни ташкил этиш учун қаердан лицензия олинади ва бу лицензия неча йилга берилади?

Жавоб:Ҳа, керак.

Нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади

 Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия нодавлат таълим муассасаларига таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.

 Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.

 

Буюртмачи томонидан шартномавий муносабатлар бажарилмаган ҳолатларда, қонун йули билан қатъий жарималар белгилаш қандай амалга оширилади?

Жавоб:

“Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тулайди. Жумладан, мазкур қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тулиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар курсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тулайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки курсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

 Бола туғилганда бериладиган суюнчи пули ҳақида маълумот берсангиз?

Аслида амалдаги қонун ҳужжатларида “суюнчи пули” деган тушунча мавжуд эмас. Аммо бу бола туғилганда давлат томонидан бериладиган бир марталик нафақанинг халқ орасидаги кенг тарқалган номидир. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, бола туғилганда бериладиган нафақа ота-онадан бирига ёки унинг ўрнини босадиган шахсга асосий иш ёки ўқув жойи бўйича бир маротаба тўланади.

Боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда, нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади.

Ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади. Айни вақтда унинг миқдори қонун ҳужжатлари билан бола туғилган санада белгиланган пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 2 бараварини (446 минг сўм) ташкил этади. Икки ва ундан кўп бола туғилганда ёки фарзандликка олинганда нафақа ҳар бир болага шунча миқдордан тўланади.

Адлия вазирлигида 2015 йил 5 март кунида рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, ишламайдиган шахсларга — уларнинг яшаш жойлари бўйича Халқ банки филиали махсус кассаси ёки уларнинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.

Шуни қайд этиш лозимки, бола туғилганда бериладиган нафақадан даромад солиғи олинмайди.

Нафақа олиш учун қуйидаги ҳужжатлар иш (ўқиш) жойига ёки Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топширилиши лозим:

Ариза берувчининг паспорти нусхаси;

ФҲДЁ органлари томонидан берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, йўқотилган тақдирда – дубликатини;

ФҲДЁ органлари томонидан берилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотномани, маълумотнома йўқотилган тақдирда - дубликатини.

Ушбу ҳужжатлар тегишли ариза билан бола туғилган кундан бошлаб

6 ой ичида тақдим этилиши зарур. Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризалар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларида юритилган махсус китобга рўйхатга олинади.