Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Давлат харидлари тўғрисида


Давлат харидлари тўғрисида

қонунини давлат харидлари очиқлигини ва шаффофлигини ҳамда бу соҳада тадбиркорларнинг рақобат курашувини таъминлайди, давлат бюджети, марказлаштирилган манбалар ва давлат улушига эга бўлган корхоналар маблағларидан самарали фойдаланишга имкон яратади.

 

Қонун қабул қилинишидан аввал мазкур соҳа 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган, бунда давлат харидларининг яхлит тизими мавжуд бўлмаган, бунинг натижасида ҳуқуқий коллизиялар вужудга келган. Кўп босқичли келишишлар ва такрорловчи тартиб-таомиллар коррупцияга шароит яратган ва кўп вақт йўқотишга сабаб бўлган.

 

Қонун давлат харидларини амалга оширишнинг амалдаги тажрибасини ҳамда халқаро тажрибани, жумладан, БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг (ЮНСИТРАЛ) модель қонунчилигининг асосий қоидаларини, Европа Иттифоқи, АҚШ, Россия, Беларус, Қозоғистон ва бошқа давлатлар қонунчилигини ҳисобга олган. Халқаро ташкилотлар, Халқаро банк, эксперт ва бизнес-ҳамжамияти, вазирлик ва идоралар вакиллари билан муҳокамалар ўтказилганҚонундаги асосий янгиликлар:Давлат буюртмачисининг иккита янги категориялари киритилган – “бюджет” ва “корпоратив” буюртмачилар;ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги белгиланди. Илгари давлат харидлари соҳасида ваколатли орган мавжуд эмас эди;давлат харидларининг барча турлари учун махсус ахборот портали жорий этилмоқда.

Электрон дўкон ва аукционда ғолибни аниқлаш автоматик тарзда электрон тизим орқали амалга оширилади;махсус талаблар татбиқ этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон орқали харид этилади. Бюджет буюртмачилари учун -25 БХМ, йилига 2500 БХМдан ортиқ бўлмаган ҳолда, корпоратив буюрмачилар учун – 250 БХМдан ортиқ бўлмаган лимитлар ўрнатилди. Аввал электрон савдо орқали биржада фақат 10-13 товар, иш, хизматлар гуруҳи рўйҳатига кирган, 100 минг АҚШ доллари қийматигача бўлган фақат биринчи даражада зарур бўлган товарлар харид қилинган;

танлов савдолари ўрнатилган мезонларга жавоб берадиган товар (ишлар, хизматлар)нинг барча турларига тадбиқ этилади. Илгари танлов савдоларини ўтказиш механизми фақат капитал қурилиш соҳасида амал қилар эди;

тендер танловлари учун сўм лимитлар ўрнатилган: бюджет буюртмачилари учун – 6000 БХМ дан юқори, корпоратив буюртмачилар учун- 25000 БХМ дан юқори. Илгари тендер савдолари 100 минг АҚШ долларидан юқори бўлган суммага ўтказилган;

харид қилиш тартиб-таомиллари устидан мониторинг ва назорат тартибга солинмоқда.

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича тузилаётган Комиссиянинг фаолияти харидларнинг барча турларига тадбиқ этилади. Илгари давлат харидларини назорат қилиш масаласи тартибга солинмаган, низо ва келишмовчиликлар фақат электрон савдолар бўйича махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган.

Қонунни реализация қилиш соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларига тенг эркинлик яратиш, давлат секторини оптимал муддатларда товарлар (ишлар, хизматлар) билан самарали ва оқилона таъминлашга хизмат қилади ҳамда мамлакатда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш жараёнини давом эттиради, халқаро рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.

Давлат буюртмачилари 2 гуруҳга ажратилган: бюджет буюртмачилари ва корпоратив буюртмачилар. Бюджет буюртмачилари – давлат органлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари. Корпоратив буюртмачилар – давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар.

Буюртмачи шахсий кабинетга кириб, ўзига зарур товарни танлагач, нархлар сўрови механизмини ишга тушириши мумкин. Мазкур механизм ишга тушгач, электрон тизим бюджет буюртмачиси бўйича зарур маблағлар мавжудлигини тасдиқлаш учун талаб этилаётган тўловлар сўровномасини автоматик тарзда Молия вазирлигининг Ғазначилигига юборади. Ғазначилик томонидан маблағлар мавжудлиги тасдиқланганидан кейин, бюджет буюртмачиси аванс тўловини киритади ва савдо бошланади. Албатта, савдолар бошланиши учун Буюртмачи етарли аванс тўловларини киритиши лозим.

Савдолар жарёнида иштирокчилар 48 соат мобайнида лот бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин. 48 соат якунлангач, механизм энг паст нарх берган иштирокчини савдонинг ғолиби деб топади. Кейин буюртмачи ва ғолиб иштирокчи ўртасида шартнома автоматик тарзда уларнинг шахсий кабинетида электрон шаклда тузилади ва рўйхатга олинади. Агар иштирокчилардан ҳеч қайси бири нарх таклиф этмаса, буюртмачи ва офертани жойлаштирган иштирокчи ўртасида шартнома тузилади ва рўйхатга олинади.