Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

01.02.2020 й.

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси

3 800 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

бўлимда ҳужжатларни тайёрлаш қоидалари, усуллари ва жараёнларини, улар билан ишлаш тартибига риоя қилади;

бўлимга тегишли барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва муддатида кўриб чиқилишини таъминлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларига ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмалар беради;

корхона, ташкилот ва муассасаларда юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва мансабдор шахслар томонидан сўзсиз бажарилиши устидан текширишлар ўтказади;

корхона, ташкилот ва муассасаларда юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва мансабдор шахслар томонидан бажарилишининг ижроси юзасидан ўтказилаётган текширишларда қатнашади, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатади, текшириш якунига кўра аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан вазирликлар, идоралар, назорат ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, корхона ва ташкилотлар рахбарларига белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома, огоҳнома ва ёзма кўрсатмалар киритади;

қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларни жиноий, маъмурий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш бўйича ваколатли идораларга таклифлар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат штат бирликларини ташкил этишда белгиланган меъёр ва мезонларга риоя этилишини назорат қилади;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолатини танқидий ўрганиб боради ва натижаси бўйича юридик хизматлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган юридик хизматлар фаолиятига доир қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этишга йўналтирилган, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар кўради;

юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларини бузган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимларига нисбатан интизомий иш қўзгатиш ташаббуси билан чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек туман ва шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил қилади, аттестациядан ўтган юридик хизмат ходимларига аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилишини таъминлайди;

юридик хизматлар ходимларининг малакасини оширишни ташкиллаштиради;

юридик хизматлар ходимларининг ҳисобини юритади;

вазирлик ва бошқарма раҳбарияти ҳамда бўлим бошлиғи томонидан белгиланган топшириқ, фармойиш, буйруқ ва кўрсатмаларни тўлиқ, сифатли ва муддатида бажарилишини таъминлайди;

бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириғига кўра, йиғилиш ва анжуманларда қатнашади;

етакчи маслаҳатчи ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

2.

Томди туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

3 800 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

бўлим бошлиғи раҳбарлигида фаолият юритиш;

адлия бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бўлим бошлиғи топшириқларини бажариш;

ижро учун топширилган ҳужжат ижросини муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзига бириктирилган тегишли ҳисоботларни тайёрлаш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;

бош маслаҳатчи ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ

2.

Нотариус стажёри 3 та штат бирлиги

800 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Адлия бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашиш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширилишида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланиш;

стажировка раҳбари билан биргаликда нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақли.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 15 февраль кунига қадар ўз шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно ва паспорт нусхасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.