Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

МЕҲНАТ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАНИШИ ШАРТ


        Бугун ҳар бир ҳудудда доимий иш билан банд бўлмаганлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинмоқда. Ойлик оламан деб ишлашга чиққан фуқарога меҳнат ҳақи тўланмаса, у қандай ҳолатга тушади? Рўзғорини қийинчилик билан тебратиб турган инсоннинг бундай пайтда умидсизланиши табиий. Конимехлик Шоира Тўхтамуродова ҳам ана шундай ҳолатда туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Фуқаро Конимех туманининг “Жамбул” маҳалласида яшайди.Оиланинг боқувчиси.Туманда бу хонадон кам таъминланганлар рўйхатига киритлган. Маълум бўлишича, мурожаатчи 2020 йилнинг май ойида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали жамоат ишларида иштирок этиши учун Конимех туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга юборилган. Бугунги кунга қадар май ойида ишлаган кунлари учун ойлик иш ҳақи олмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 5- октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, жамоат ишларига жалб этилган шахсларга уларнинг ишлаган даври учун ҳақ тўланади.Мазкур тартибнинг бузилиши эса табиийки, жавобгарликка асос.

Шунга асосан адлия бўлими томонидан туман Ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилиб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Алишер Ахадов

Конимех тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси