Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМГА БИР ЙИЛДАН СЎНГ КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ ТЎЛАНДИ


       Нурота туманида иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатилган ходимга коипенсация пуллари тўлаб берилмаган. Нурота туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг собиқ ходими Дилноза Ҳамидова ана шу масалада ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

      -2019 йилда коллежимиз тугатилаётгани учун ишдан бўшатилганман. Ўша пайтда менга компенсация пули тўлаб берилиши керакилигини билмас эдим.Кейинчалик бу ҳақда танишларимдан эшитиб, туман адлия бўлимидан пулимни ундиришда ёрдам сўрадим.-дейди Д.Ҳамидова

Ҳолат ўрганилганда ташкилот ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси 2019 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 1-бандига кўра, яъни технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан бекор қилингани маълум бўлди.Ҳақиқатан ҳам, ходимга ҳозирга қадар ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда иккинчи ой учун иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

     Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 67-моддасида ходим билан тузилган меҳнат шартномаси иш хусусиятининг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши ёхуд корхонанинг тугатилганлиги билан бекор қилинганда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олиниши таъкидланган.

                  Шу асосга кўра адлия бўлими томонидан туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритилиб, фуқарога компенсация пуллари ундириб берилди.

 

Шуҳрат Жўрабеков

Нурота тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси