Янгиликлар
Бола ҳуқуқлари ҳимояда
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда Олий суд судьяси Ў. Холов, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси А. Бобомуродова, фуқаролик ишлари ҳамда жиноят ишлари бўйича вилоят судлари судьялари, вилоят адлия бошқармаси, ИИБ, прокуратура органлари вакиллари, маҳалла маслаҳатчилари ва халқ таълими соҳаси ходимлари иштирок этишди.
Семинарда соғлом бола соғлом муҳитда камол топиши, бунда давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим ҳиссаси борлиги, жумладан, маҳаллаларда эрта никоҳнинг олдини олиш, яраштириш комиссиялари фаолиятини жонлантириш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.