Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Келажакни асрайлик!


Навоий вилоят адлия бошқармасида ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, ҳамда алкоголь, тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши оқибатида келиб чиқаётган зарарли оқибатлар ҳақида атрофлича фикр юритилди.

2011 йилнинг 5 октябрида имзоланган ушбу Қонуннинг мақсади алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Мазкур Қонун фуқароларнинг соғлиғини, аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга қаратилганлиги билан муҳимдир.

Тадбирда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича ҳар йили инсон ўлими содир этилишига оид қўрсаткичларнинг тўртдан бири — спиртли ичимликлар истеъмол қилиниши билан боғлиқлиги, шунингдек, мастлик ҳолати билан боғлиқ касалликлар ва шикастланишлар оқибатида ҳар йили ер юзида 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юмаётганлиги, улардан 15-29 ёшлилар сони ўрта ҳисобда — 320 минг нафарни ташкил қилаётганлиги (БМТ Матбуот маркази маълумотларидан) тилга олинди.

Тиббиёт илмининг султони, буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино “Шароб (спиртли ичимлик)ни заҳарнинг бир тури”, деб бежиз таърифламаган.

Ичкиликбозликнинг кишилик жамияти учун оғир иллат эканлиги ва у билан боғлиқ бўлган муаммолар жамиятимизда ҳам кам эмаслигига барчамиз гувоҳмиз. Энг ачинарлиси шундаки, спиртли ичимликларни тўй-ҳашамларда, кўнгилочар жойларда, оилавий тантаналарда, ҳаттоки ҳали ҳаётда ўз ўрнини топмаган, фарзанд кўришга улгурмаган кўплаб ёшларимиз сира тап тортмай истеъмол қилишлари одат тусига кириб бормоқда.

Шунингдек, жаҳондаги қа­тор давлатлардагидек бизнинг юртимизда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб авотомобиль бошқараётгани туфайли йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол равишда бузилиши оқибатидаги оғир, аянчли асоратлари, ҳаттоки ёшлар, аёллар томонидан ҳам мастлик ҳолатида оғир жиноятларни содир этиш каби миллатимиз шаънига ярашмайдиган ҳолатларнинг учраб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Тадбир иштирокчилари томонидан мазкур Қонун ижросини таъминлаш нафақат миллатимиз шаънини асраш, балки авлодимиз соғломлигини таъминлаш кафолати ҳам эканлиги эътироф этилди.