Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 6 сентябрдан 12 сентябргача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 11 августдаги 85-мҳ-сонли қарори.
3. «Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/4-сонли қарори.
4. «Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сонли буйруғи.
6. «Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директорининг 2014 йил 25 августдаги 62-сон буйруғи.
II. Давлат реестридан чиқарилди:
Адлия вазирининг 2014 йил 11 сентябрдаги 236-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.