Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Қулай имтиёз ва переференциялар


Имконият бор жойда ўсиш бўлади, давлатнинг иқтисодий салоҳияти юксалади. Бунда албатта тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қонунчилик тизимидаги янгиликлар билан таништириб боришнинг аҳамияти беқиёс. Зеро бугунги давр тадбиркори 23 йиллик тараққиёт жараёнининг бевосита иштирокчисидир. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони билан “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилган бўлиб, мазкур эркин иқтисодий-саноат зонасидаги хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг асосий йўналиши замонавий юқори ишлаб чиқарувчанликка эга хорижий асбоб-ускуналар ва техникалар, инновация технологияларини татбиқ этиш ҳисобига юқори технологик, дунё бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг доирали турларини ишлаб чиқариш белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда 18 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтган бўлиб, уларга алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Яратилган имтиёз ва переференцияларни амалда қўлланилишини ўрганиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни самарали фаолият кўрсатиш учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш ҳамда фаолиятида вужудга келаётган муаммоларни аниқлаб бартараф этиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан вилоят адлия бошқармаси билан биргаликда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида мавжуд хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида адлия органлари хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар фаолиятида вужудга келаётган муаммоларни аниқлаб бартараф этиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида адлия органлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди ва корхоналар раҳбарларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Бундан ташқари, уларга мамлакатда энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга доир қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тадбиркорлик субъектлари, айниқса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган бир қатор имтиёз ва переференциялар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими