Янгиликлар
Одам савдоси иллатига қарши...
Қизилтепа агросервис ва транспорт касб-ҳунар коллежида "Одам савдоси — давр муаммоси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
"Камолот" ЁИҲ туман Кенгаши, вилоят адлия бошқармаси ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда масъул шахслар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди. Унда сўз олганлар одам савдосидек салбий иллатнинг кўпайишига йўл қўймаслик, бунинг учун керакли чора-тадбирларни кучайтириш лозимлиги хусусида гапиришди.
Ёшларнинг одам савдоси жинояти жабрланувчисига айланиб қолмаслиги, ҳам ҳуқуқий, ҳам маънавий жиҳатдан уларнинг билимларини ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Иш билан таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишга доир тадбирлар айни муддао эканлиги айтилди. Давра суҳбати қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.