Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сиёсий партияларга рухсат берилди


Бутун мамлакатимиз бўйлаб муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш­ларга сайловларга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Ўтган ҳафтада мавжуд тўртта сиёсий партия Олий Мажлис сайловида иштирок этиш ҳуқу­қини берувчи имзо тўплаш тадбирла­рини якунлади.

2014 йил 13 октябрда вилоят сайлов комис­сияси Ўзбекистон Республикасининг "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаш­ларига сайлов тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддасига асосан "Сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишларига ижозат бериш тўғрисида"ги қарорини эълон қилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик пар­тияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳа­ракати Ўзбекистон Либерал-демократик пар­тияси вилоят Кенгашларига сайловда ишти­рок этиш учун рухсат берилди.