Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ННТ манфаатлари ҳимояси йўлида


Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти такомиллашиб, жамиятдаги демократик ўзгаришлар туфайли ижтимоий йўналишдаги кўплаб янги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкил этилишига замин яратилди.

DSC02083.JPG

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояси йўлида” мавзусига бағишлаб ўтказилган анжуманда шулар ҳақида фикр юритилди.

Таъкидланганидек, фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 8000 дан ошди. Бошқача айтганда, нодавлат нотижорат ташкилотлар сони мустақиллик йилларида 80 баравардан ортиққа кўпайди. Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари давлатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий дастурларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. Ушбу сектор фуқароларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришда, уларнинг ижтимоий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий фаолияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун катта замин яратиб, жамиятда манфаатлар мутаносиблигини таъминлашга яқиндан кўмаклашмоқда.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар, яъни қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва амалга оширилаётган ҳаракатларга эътибор қаратадиган бўлсак, бу йўлда ҳам ўзига хос “ўзбек модели” яратилганлигининг гувоҳ бўламиз.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, таҳлил қилинган ҳолда, қолаверса ўзимизнинг юз йиллар давомида шаклланган урф-одат, анъаналаримиз ва бой тарихимизга асосланиб нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси такомиллаштириб борилмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли, аҳамиятини кучайтириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш мақсадида ўтган йилнинг декабрь ойида “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Шунингдек, Президентимизнинг ушбу қарорни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди.

DSC02083.JPGМазкур қарорларнинг аҳамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан Адлия вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбир ҳам, авваламбор юқоридаги қарорга мувофиқ тасдиқланган қонун ҳужжатлари, ушбу қарор билан нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган имтиёзлар ва имкониятлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳиятини ҳамда ўз кучини йўқотган баъзи қарорларни тадбир иштирокчиларига етказишга қаратилди.

Унда вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинган қонун ҳужжатлари юзасидан тегишли фикр ва мулоҳазалар билдиришди. Шу билан бирга тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш ва амалиётда юзага келаётган масалаларни муҳокама этиш имконига эга бўлдилар.

Унинг якунида бу каби анжуманлар, учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мутахассислар иштирокида ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан тегишли таклиф ва тафсиялар ишлаб чиқилди.