Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш давр талаби


ТОШКЕНТ давлат юридик университетида "Республикада юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари" мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Германия Федерал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорлик Германия фонди (IRZ) иштирокида ташкил этилди. DSC02083.JPG

Унда халқаро экспертлар, шунингдек, Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, Юрист­лар малакасини ошириш маркази, Солиқ академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда бир қатор олий ўқув юртлари вакиллари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Конференцияда юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида вужудга келаётган долзарб масалаларнинг илмий-назарий ва ҳуқуқий асослари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор Президентимизнинг 2013 йил 28 июндаги "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросига қаратилиб, олий ўқув муассасаларида аудитория машғулотларини ўтказишнинг замонавий шакллари, талабанинг илмий-тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш зарурати, адвокат, прокурор ва судьяни касбга тайёрлашда Европа тажрибасидан фойдаланиш имконияти, ҳуқуқий фанларни ўрганишда талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш услубиёти, юридик фанларни ўқитишни такомиллаштиришнинг ички ва ташқи мезонлари, юридик фанларни ўқитадиган педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги вазифалар ва истиқболлар мавзуида маърузалар тингланди.