Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 1 ноябрдан 14 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
1. «Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг шаклларини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 16 октябрдаги 67-сонли буйруғи.
2014 йил 10 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2624 (2014 йил 17 ноябрдан кучга кирди).
2. «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
2014 йил 27 октябрдаги 69-сонли буйруғи.
2014 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1806-2 (2014 йил 17 ноябрдан кучга кирди).
3. «Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 16 октябрдаги 104-сонли буйруғи.
2014 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2625 (2014 йил 17 ноябрдан кучга кирди).