Янгиликлар
Глобаллашув жараёни ва ёшлар
Навоий давлат педагогика институтида "Вояга етмаганларни турли маънавий таҳдидлар ва информацион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Шунингдек, глобаллашув жараёнларида ёшларнинг онги ва тафаккурини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ёт оқимлар томонидан амалга оширилаётган ахборот хуружлари қурбони бўлмаслиги учун ҳаракат қилиши сингари муҳим вазифалар ҳам конференциянинг диққат-марказида бўлди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими, вилоят бош имом-хатиби, вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари ва бошқалар мавзу юзасидан маъруза қилдилар.