Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 29 ноябрдан 5 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1.«Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 41/1-сонли қарори.

2014 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1767-1 (2014 йил 9 декабрдан кучга кирди).

2. «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 41/2-сонли қарори.

2014 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1697-2 (2014 йил 9 декабрдан кучга кирди).

3. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ–4672-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 27 ноябрдаги 79-сонли буйруғи.

2014 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2629 (2014 йил 9 декабрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ–4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 2611, 2014 йил 18 август).Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 2 декабрдаги 281-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.