Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ўзаро ҳамкорлик муҳокамаси


1.JPG“Жиноятчиликка қарши курашиш борасида жамоатчилик билан ҳамкорлик самарадорлигини, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш» борасида Навоий кончилик касб-ҳунар коллежида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, 2010 йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузаликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган, якка тартибдаги профилактика иши билан биргаликда амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизимини тартибга солади.2.JPG

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари, вояга етмаганлар назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларга имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш; вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш; ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш; вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.

Кун тартибидаги масала юзасидан қизғин савол-жавоб бўлиб, бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди.