Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари


DSC02083.JPGАдлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва Тошкент давлат юридик универститети томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида янги экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” мавзусида Республика анжумани ташкил этилди.

Анжуман мамлакатимизда суд экспертизасининг бугунги ҳолати, замонавий фан ва техниканинг ютуқларидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар фаолиятида фойдаланиш самарасини оширишга ҳамда бу соҳанинг истиқболли масалаларини муҳокама этишга қаратилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган энг йирик мазкур суд экспертиза маркази экспертизаларни юқори илмий савияда ўтказиш, аниқ ва ишончли эксперт хулосаларини бериш учун замонавий техник база ҳамда илғор илмий салоҳиятга эга.

Унинг юксак илмий салоҳияти бугунги кунда 54та экспертлик мутахассислиги бўйича турли тадқиқотлар олиб бориш имкониятини беради. Улар орасида криминалистик, кимёвий, физикавий, муҳандислик, биологик, иқтисодий ва бошқа экспертизалар билан бир қаторда, энг замонавий ҳамда истиқболли бўлган одам ДНКси, фонографик материалшунослик каби экспертиза турлари ўтказилмоқда. Эксперт хулосалари мураккаб жиноятларни фош этиш, иш бўйича қонуний қарорлар қабул қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва судларга самарали ёрдам бериб келмоқда. Ҳозирда Марказ нафақат Ўзбекистонда, балки энг ривожланган нуфузли чет эл муассасалари орасида танилган илмий-амалий муассасага айланди.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, қабул қилинган “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон қонуни Марказ ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур қонун ва унинг ижросига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бу соҳани ҳуқуқий, ташкилий масалаларини демократик принциплар ҳамда халқаро тажрибалар асосида ҳал этди.

Бугунги кунда Марказда фан ва техниканинг изчил тараққиётига хос равишда суд экспертизасининг барқарор ривожланиши, экспертлик тадқиқотларининг жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий илмий даражада ўтказилиши учун етарли шароитлар яратилган.

Суд экспертизасини ривожлантириш, илғор хорижий технологияларни амалиётга жорий қилиш борасида халқаро тажриба алмашиш муҳим омил бўлиб, бунда етакчи давлатлар мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказиладиган илмий-амалий семинарлар ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, соҳага оид самарали халқаро алоқалар айнан шундай тадбирлар орқали йўлга қўйилади.

DSC02083.JPGМарказда суд эксперт тадқиқотларини ўтказиш билан бир қаторда суд экспертиза масалалари бўйича кенг кўламда илмий тадқиқотлар ҳам олиб борилади. Бундай илмий тадқиқотлар амалиёт талабларидан келиб чиқиб суд экспертизанинг ҳуқуқий, умумназарий асосларини ривожлантириш, суд экспертизанинг мавжуд услубларини такомиллаштириш ва янгиларини яратишга, экспертиза соҳасида ахборот-қидирув тизимларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Тадбирда қонун устуворлигини таъминлаб турли хилдаги жиноятларни тергов қилишда, айбдор шахсларнинг қилмишларини асосли малакалаш учун суд экспертиза имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш ҳамда бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида фикр юритилди. Айниқса, жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича ҳукм, ҳал қилув қарорларини қабул қилишда холисона ва илмий асосланган эксперт хулосалари муҳим далил вазифасини ўташи қайд этилди.

Анжуманда тадбиркорлик соҳасидаги солиқ белгиланиши масаласи бўйича ҳамда шартномавий муносабатларни бажариш юзасидан киритилган даъволарини одилона ҳал этишда суд иқтисодий, суд товаршунослик экспертизаларини ривожлантириш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.