Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Вазифалар белгилаб олинди


Навоий вилоят адлия бошқармасининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Бошқарма бошиғи Ж.Рахмонов бошқарган мажлисда, 2012 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган йилда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 28 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб тегишли хулосалар берилди.

Бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 77 та таклифлар киритилди.

Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш йўналишида бошқарма томонидан маълум ишлар бажарилди.

Шунингдек, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлими томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда нотариуслар ҳамда мудир(а)ларнинг бу борадаги ахборотлари эшитилди.

Қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.