Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ГРАНТ ҒОЛИБЛАРИ


Пойтахтимизда “Педагогик грантлар” дастурининг 2011-2012 ўқув йили ғолиблари аниқланди. 48 нафар ғолиблар орасида 9 нафари Навоий вилоят вакиллари эканлиги биз учун қувончли хабар ва ҳудуддаги таълим тизими ходимлари учун улкан муваффақиятдир.

Барчамизга маълумки, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан эълон қилинган, таълим соҳасини ривожлантириш ва иқтидорли ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган“Педагогик грантлар” дастури 2006 йилдан бери ҳар йили тантанали равишда ўтказиб келинмоқди. 2011-2012 ўқув йилида мазкур дастурга Республика бўйича 1500 нафардан ортиқ Олий таълим, ўрта махсус ва халқ таълими муассасаларидан педагоглар ўз лойиҳалари бўйича иштирок этдилар. Лойиҳалар малакали мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Тақдимот маросимида 3 ўқув йилининг ғолиблари йиғилиб, улар учун пойтахтимизнинг нуфузли таълим муассасалари ва Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонага экскурсиялар ташкил этилди. Шундан сўнг “Педагогик грантлар: эришилган тажриба билан келажак сари қадам” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар дастур ҳужжатлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоб олишди.

Грант соҳиблари пул мукофотлари, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Тадбирда сўзга чиққанлар дастур ғолибларининг келгуси фаоллиятларида мувоффақиятлар тиладилар.

- Мен “Педагогик грантлар”га ўзимнинг “Иқтидор юлдузи” лойиҳам билан иштирок этдим ва дастур ғолибига айландим, - дейди Шаҳло Раҳмонова.

- Лойиҳамнинг мақсади қишлоқ жойларидаги мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли болаларни йиғиш, улар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш ва истеъдодларини ривожлантиришдан иборатдир. Дастурга тақдим этилган ишим ҳайъат аъзолари томонидан қўллаб-қувватланганидан жуда хурсандман. Энди лойиҳам асосида, унга ажратилган маблағ ҳисобидан турли кўрик-танловлар ўтказиб, янги иқтидор эгаларини аниқлаб, уларни рағбатлантиришга ҳаракат қиламан.