Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 5 январдан 9 январгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори.

2015 йил 5 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329-2 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

2. «Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 9 декабрдаги 20-сонли буйруғи.

2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2648 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

3. «Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 16 декабрдаги 2014-32-сонли буйруғи.

2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1911-3 (2015 йил 12 апрелдан кучга киради).

4. «Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 27 декабрдаги 
46/3-сонли қарори.

2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2315-1 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

5. «Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 30 декабрдаги 7, 42-сонли қарори.

2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1589-2 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

6. «Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида» Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 17 м/ҳ, 90-сонли қарори.

2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 986-1 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

7. «2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 7 январдаги 1-мб-сонли қарори.

2015 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2636-1 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

8. «Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 91, 2014-38, 01/19-26/29-сонли қарори.

2015 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1842-3 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

9. «Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2015 йил 8 январдаги 95-мҳ-сонли қарори.

2015 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1543-3 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

10. «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сонли буйруғи.

2015 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175-2 (2015 йил 12 январдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (рўйхат рақами 986, 2000 йил 
27 ноябрь).Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2015 йил 8 январдаги 6-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.