Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Кўркам бино ишга тушди


DSC02083.JPGАҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ишларида қулайликлар яратиш мақсадида жойларда ФҲДЁ органлари ҳамда “Бахт уйлари” қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

DSC02083.JPGЯнги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар, Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистонда мамлакатимиз Президенти томонидан “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот энг аввало, инсон учун, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш учун” деган инсонпарвар тамойил илгари сурилганлиги ва у изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини, шу боис шаҳар ва қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, барпо этилаётган бино ва иншоотлар Ватанимиз ҳуснига ҳусн қўшиш, халқимиз оғирини енгил қилиш, уларга замонавий хизмат кўрсатишга хизмат қилаётганлигини қайд этдилар.

Қарийб 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига қурилган Қизилтепадаги шундай иншоотда ҳам соҳа ходимлари ва аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Бу ерда ташкил этилган оила дорилфунуни никоҳдан ўтувчи ёшларни ҳаётга, оила қуришга тайёрлашга хизмат қилади.

Шу куни ФҲДЁ бўлимида янги оила қураётган ёшларнинг илк никоҳи қайд этилди.