Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммо ва ечимлар


DSC02083.JPGНавоий вилоят адлия бошқармасида “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги янгиликлар ва муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди.

Мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ва янгиланиш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунларга мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

Амалдаги қонунчиликка асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Тадбирда таъкидланганидек, бу ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг янада самарали ташкил қилишга, улар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатининг яхшиланишига ва қонунчилик техникаси талабларига тўлиқ жавоб беришига, шунингдек қонунликда юзага келадиган турли номувофиқликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

DSC02083.JPGВилоятда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада ривожлантириш, улар томонидан норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сўзга чиққанлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш, шунингдек норматив хусусиятга эга бўлган қарор лойиҳаларини адлия бошқармасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларини атрофлича муҳокама этдилар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уни экспертизадан ўтказишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жараёнлар ҳақида иштирокчиларга тўлиқ маълумотлар берилди.

Семинар якунида тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив хусусиятга эга бўлган қарорларни қабул қилишда ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича вилоят адлия бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича бир қатор таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда зарур тавсиялар берилди.