Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Дастур доирасидаги тадбирлар


Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг тизимига кирувчи идоралар ходимлари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маърузаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги “Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-1920-сон Қарори мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда тадбирлар ташкил қилинди.

Жумладан, 16 февраль куни Навбаҳор тумани 27-сонли умумтаълим мактабида, 20 февраль куни 20-сонли умумтаълим мактабида туман прокуратураси, ИИБ, ФҲДЁ бўлими ходимлари, туман “Маҳалла” жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши вакиллари иштирокида тадбирлар ўтказилиб, аҳоли ва ёшлар билан учрашилди.

Худди шундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

Шу билан бирга тадбирларда иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар, мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳам тушунтирилиб борилмоқда.