Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари



DSC02083.JPGНавоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда тадбиркорлик соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда вилоят ҳокимилиги, Адлия, Ички ишлар, Божхона, Солиқ бошқармалари, вилоят хўжалик суди, Навбаҳор туман ҳокимлиги масъул ходимлари, тадбиркорлар, касб-ҳунар коллежлари талабалари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда, 2014 йилнинг 4 декабрда матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартиби янада такомиллаштирилганлиги, шунингдек янги Қонун билан юридик шахсларнинг мурожаат этиши тартиби қатъий белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, янги қонуннинг афзалликлари, аввалги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонундан фарқли жиҳатлари ҳақида тўхталиб, юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари илгари қонун йўли билан тартибга солинмаганлиги, ҳозирда қонун билан мустаҳкамланлиги, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдорDSC02083.JPG шахсларга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланлиги тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорлик соҳасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўғрисида ҳам йиғилганларга маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, интерактив хизматдан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиш тартиби ҳақида солиқ идораси ходимлари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Семинар сўнгида, тадбиркорлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан қонунда белгиланган тартибда жавоб қайтарилди.