Янгиликлар
Ҳайъат мажлиси
Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил якунларига бағишланганҲайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи А.Рўзиев бошқарган мажлисда, 2014 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган 2014 йил давомида соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 141 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвестиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини химоя қилиш хамда шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида бошқарма томонидан ҳисобот даврида жами 239 та ўрганишлар ўтказилиб, 21 769 дан ошиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиши холатларини бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан жами 274 та тақдимнома, 245 та огоҳнома, судларга жами 9,1 млрд. сўмдан ортиқ 859 та даъво аризалари киритилди.
Таъсир чоралари натижасида 376 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 24 нафари лавозимидан озод қилинган), 104 нафари маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Қонунга хилоф қабул қилинган 96 та ҳужжатнинг бекор қилиниши таъминланиб, тадбиркор, фермер ва фуқароларга 4 млрд. сумдан ортиқ маблағ қайтарилди.
Шунингдек, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлими томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда нотариуслар ҳамда мудир(а)ларнинг бу борадаги ахборотлари эшитилди.
Қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.