Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси


Навоий вилоят адлия бошқармасида “Аҳолини фавқулодда вазиятлар содир бўлганда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш” мавзусида семинар ташкил этилди. DSC02083.JPG

Мазкур семинарда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Умаров, Адлия бошқармаси бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари шунингдек, Навоий вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув кучлари бўлим бошлиғи Е.Жабекбаевлар иштирок этдилар.

DSC02083.JPGСеминарда аҳолини фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш тўғрисида, фавқулодда вазият, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, қутқарувчи, қутқарув воситалари, қутқарув ишлари, қутқарув тузилмаси ва қутқарув хизмати тушунчалари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, мазкур Қонунда келтирилган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг принциплари ҳақида, техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар ва табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг турлари тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволлар юзасидан мутахассислар билан фикр алмашдилар.