Янгиликлар
Меҳнат муҳофазаси тамойиллари
Навоий вилоят адлия бошқармасида “Халқаро меҳнат стандартларини тадбиқ этиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида, Адлия бошқармаси бўлим бошлиқлари, соҳа ходимлари, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим ходимлари иштирок этишди.
Ўқув машғулотида меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунида инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизими - меҳнатни муҳофаза қилишдан иборатлиги, Қонуннинг 13-моддасида корхонада меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан назорат ўрнатилишини ташкил этиш ва назоратнинг натижалари тўғрисида меҳнат жамоаларини ўз вақтида хабардор қилиш маъмурият зиммасига юкланиши таъкидланди.
Шунингдек, иш берувчилар барча ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиши, билимларини синаши ва йўл-йўриқ бериши, ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиши, меҳнатни муҳофаза қилишнинг замонавий воситаларини жорий этиши, санитария-гигиена шароитларини таъминлаши шартлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга тадбирда, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши ва меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.