Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Бажарилган вазифалар ва галдаги режалар


Навоий вилоят адлия бошқармасида Адлия бошқармаси томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар”га бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. DSC02083.JPG

Матбуот анжуманида Навоий вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, телевидение мухбирлари, радио ва газеталарнинг муҳаррирлари иштирок этишди.

Анжуманда Адлия бошқармаси томонидан 2014 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан, бошқармага 2014 йилда 5 729 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 17 таси бошқарма раҳбарияти ҳузуридаги тезкор йиғилишда, 8 таси бошқарманинг Ҳайъати мажлисида муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Хат-ҳужжатлар бўйича 36 та раҳбар буйруғи қабул қилинди, 85 та чора-тадбирлар, назорат режалар ижрога қаратилди.

2014 йил давомида жами 409 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, қўриб чиқилган мурожаатлардан 138 таси қаноатлантирилди.

“Ишонч телефони”га 2014 йил давомида жами 107 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 84 таси ёки 79 фоизи қаноатлантирилиб, 21 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган ҳамда 2 таси кўриб чиқилмоқда (3 та мурожаат 2013 йилдан қолдиқ бўлиб ўтган).

2014 йил давомида вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 141 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган бўлиб, улардан 14 таси норматив-ҳуқуқий тусга эга эмаслиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳолда қайтарилди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 127 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳасидан 121 та қарор лойиҳаси қонунчиликка мувофиқ деб топилган, 33 та қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида мазкур қарор лойиҳалари қонунчиликка номувофиқ деб топилган ва хулоса билан маҳаллий давлат ҳокимияти органига қайтарилиб, ушбу қарор лойиҳаларидан 18 таси қайта ишлаб чиқилиб, ҳуқуқий экспертизага тақдим этилди ва розилик имзоси қўйилди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда шартномавий муносабатларга оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2014 йил давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 21 769 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 274 та тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 376 тани ташкил қилган. Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 24 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 104 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

2014 йил давомида тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 9 116 489 млн сўмлик 859 та даъво аризалари киритилди.

Киритилган даъво аризаларнинг 6 745 437 минг сўмлик 817 таси судлар томонидан қаноатлантирилган, шундан мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган маънавий зарар 5 934 минг сўмни ташкил этади.

DSC02083.JPGФуқароларни малакали юридик ёрдам билан таъминлаш ҳам адлия органларининг доимий эътиборида. 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига Навоий вилоятида 95 нафар шахсга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган. Вилоятда 1 та адвокатлик ҳайъатлари, 10 та фирмалар ва 22 та адвокатлик бюролари фаолият кўрсатмоқда.

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида бошқарма, давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан 2,6 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 500 дан ортиқ тадбир оммавий ахборот воситалари ёрдамида, 2000 данортиғи эса жойларда амалга оширилди. Уларда 100 минг нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирок этганлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, матбуот анжамунида 2015 йилда Навоий вилоят адлия бошқармаси олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Анжуман якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан қонунчилик доирасида тегишли жавоблар берилди.