Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Қонун ижроси муҳокамаси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ҳамда “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунларнинг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур қўшма йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш, Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссия раислари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва бошқа ташкилотлар вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Э.Турдимов очиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши билан биргаликда Навоий вилоятида чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни жалб этиш аҳволи, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ҳамда “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунларнинг ижро этилиши аҳволи ўрганилганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев томонидан маҳаллий Кенгашлар раислари, депутатлари ҳамда доимий комиссиялар раисларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси юзасидан белгиланган муддатларда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ва Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасига ахборот бериб бориш топширилди.