Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Қонун лойиҳаси муҳокамаси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, эколог мутахассислар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида табиатдан оқилона фойдаланишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилганини таъкидлади. 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун бу йўналишдаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда дастуриламал бўлаётир. 

Мазкур қонун асосида мамлакатимиз фаунасини муҳофазалаш, ҳайвонот оламидан оқилона фойдаланиш, популяциясини қайта тиклаш ва жонзотларнинг яшаш муҳитини сақлаб қолиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Бу йўналишда бир қатор халқаро конвенциялар ва келишувлар имзоланиб, улар орқали зиммага олинган мажбуриятлар изчиллик билан бажарилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, ноёб ҳайвонлар турларини асраш ва кўпайтириш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш имконини бераётир. 

Сайёрамизда кечаётган глобал экологик жараёнлар, табиатга техноген ва антропоген таъсирлар кучаяётгани бу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда. Ушбу ҳаётий заруратдан келиб чиқиб ишлаб чиқилган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида бир қатор устувор йўналишлар белгиланган. 

Давра суҳбатида мамлакатимиз ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самаралари, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш истиқболларига оид маърузалар тингланди. Янги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.