Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ғолибларга йўлланма


DSC02083.JPGЭркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши фуқаролик жамиятининг асосий мезонларидан саналади. Мустақил Ўзбекистонимиз инсон ҳуқуқлари устувор бўлган фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан бормоқда. Юртимиз эртаси бўлган ёшларимиз онгига миллий истқлол ғояларини сингдириш орқали ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий билимларини ривожлантиришга энг долзарб масалалардан бири сифатида қаралади. Ҳуқуқий онги ва маданияти шаклланган, ўзининг мустақил фикрига эга бўлган инсон ҳеч қачон ҳуқуқбузарлик содир этмайди. Юртимизда фуқароларнинг, шу жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдодининг рўёбга чиқарилишига кенг имкониятлар яратилган.

Шунга кўра, Навоий вилоят адлия бошқармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Навоий вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Ҳуқуқ билимдонлари” республика кўрик танловининг вилоят босқичи Навоий шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

DSC02083.JPGТанловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган жамоалар қатнашдилар. Иштирокчилар тест синовлари, ҳуқуқий билимдонлик, саҳнавий кўриниш шартлари асосида ўзаро куч синашди.

Қизғин беллашувларда Навбаҳор туманининг 14-умумтаълим мактаб жамоаси 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди, шунингдек, Кармана туманининг 18-умумтаълим мактаб жамоаси 2-ўринни, Навоий шаҳар 12-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.