Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Фаолият самарадорлигини ошириш


Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон халқ демократик партияси билан ҳамкорликда “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. 1.jpg

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг айрим моддаларига киритилган ўзгартишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда 2014 йилда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган янги таркибдаги депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Семинарда иштирокчиларга мутахассислар томонидан “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг мақоми ва ҳуқуқлари юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, партия гуруҳлари фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив - ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган нормаларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Жумладан, жойларда қонунлар, қарорлар, Давлат дастурлари ижросини таъминланишида депутатлик назоратини амалга оширишда партия гуруҳларининг иштироки, депутатлик гуруҳларининг партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳудудий партия ташкилотлари ва бошланғич партия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш борасидаги фаолияти юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар айтилди.

1.jpgШу билан бирга, маърузачилар томонидан партия дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган ва электорат манфаатларига мос келувчи масалаларни партия гуруҳлари томонидан халқ депутатлари тегишли Кенгаши сессиясида ёки доимий комиссияда кўриб чиқишилиши жараёнлари бўйича ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда шунингдек, депутатлар томонидан ўз сайлов округларида фаолият олиб бориши ва сайловчиларга ахборотлар бериши борасида ҳам амалий таклифлар берилди. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларини иш режасини тузиш борасида ҳам намунавий иш режа тақдим этилди.

Тадбир давомида партия гуруҳлари аъзоларини билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида кичик гуруҳларда интерфаол усулда амалий машғулотлар олиб борилди.